Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: «Барселона» президентлиги учун сайлов қачон ўтказилиши эълон қилинди

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу камида кейинги йил 15 мартга қадар жамоа раҳбарлигида қолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтидахабар қилинган.
Манбада айтилишича, ҳозир президентлик сайловларини ўтказишнинг имкони йўқ. Бунга сабаб сифатида мавсум 12 сентябрда бошланиши келтирилган.
«Директорлар кенгаши клуб бошидан кечираётган оғир ҳолат учун жавобгарликни бўйнига олган ҳолда клуб президентлиги учун сайловлари 2021 йил 15 мартдан кейинги илк ўйин кунида ўтказилишини маълум қилади.
Директорлар кенгаши янги мавсум 12 сентябрда бошланишини инобатга олган ҳолда президентлик сайловларини ҳозир ўтказишнинг имкони йўқлигини маълум қилади. Шунингдек, пандемия шароитида сайловларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
Шундай экан клуб юзага келган муаммо бўйича, хусусан асосий таркиб бўйича ишларни мавжуд танланган йўл бўйича ва амалдаги раҳбарият билан давом эттиради. Клуб бюджетни яхшилаш ишларини амалдаги президент билан унинг муддати тугагунга қадар давом эттиради», дейилади клуб баёнотида.
Хосеп Бартомеу 2014 йилдан буён «Барселона» президенти лавозимида ишлаб келади. У бу лавозимни Хуан Лапортедан кейин эгаллаганди. ОАВда Лионель Месси Бартомеу раҳбарлигидаги «Барселона»да қолмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Мавзуга оид

23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

11:33 / 19.05.2025