Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aбитуриент рухсатномасини олиш қулайлашди
Имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш учун телефон рақам ва парол талаб этилмайди.

Aбитуриентлар томонидан телефон рақами билан боғлиқ омиллар туфайли шахсий кабинетга кириб, имтиҳонга кириш рухсатномасини олишда муаммолар бўлаётгани хусусида мурожаатлар тушмоқда. Мазкур мурожаатларни инобатга олган ҳолда, abitur.dtm.uz портали орқали абитуриент рухсатномасини олиш осонлаштирилди.
Рухсатномани шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш имконияти яратилди, энди рухсатнома олиш учун телефон рақам ва парол талаб этилмайди.
Бунда абитуриент рухсатномасини юклаб олиш учун https://abitur.dtm.uz/allow саҳифасига ўтиб, қуйидаги маълумотлар киритилади:
1️) паспорт серияси;
2️) паспорт рақами;
3️) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).
Мавзуга оид

10:04
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бошланди

15:45 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади

08:09 / 07.07.2025
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтади

12:20 / 01.07.2025