Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раиси пора олаётганида қўлга тушди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси қачонки шу маҳаллада яшовчи барча фуқароларнинг дарду-ташвишига ҳамдард бўлиб, уларнинг ҳурмати ва ишончини қозона олсагина, уни мукаммал даражадаги раис – оқсоқол дейишга арзийди, деб ёзади Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Гурлан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига раислик қилиб келаётган, 1962 йилда туғилган Н.А. икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога оталарча ғамхўрлик қилиш ўрнига, аксинча 400.000 сўм миқдорда пора талаб қилган.
Мазкур фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, талаб қилинган пулнинг бир қисмини, яъни 350.000 сўм пулни пора тариқасида олаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг қилмиши фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:40 / 21.07.2025
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ишида - пора бўйича яна 2 та эпизод

12:29 / 18.07.2025
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди

13:03 / 16.07.2025
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

07:28 / 16.07.2025