Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмат Отабеков коронавирусдан соғайди
Ўзбекистоннинг бош давлат санитария инспектори – июль ойи охирида коронавирус юқтириб олган Нурмат Отабеков касалликдан тузалди. Kun.uz мухбиир эпидемиолог билан қисқа суҳбатда бўлди.

– Нурмат Сатиниязович, ортда қолгани рост бўлсин. Касаллик оғир кечмадими?
– Раҳмат, айтганингиз келсин. Касаллик ёшимга ва жисмоний ҳолатимга мувофиқ кечди. Шукр, даволаниб чиқдим, шифо топишимда ўз ҳиссаларини қўшган ҳамкасбларимизга раҳмат айтаман.
– Касаллик туфайли маълум муддат пандемияга қарши кураш жараёнларида иштирок этмадингиз. Ўзгаришларни кузатиб бордингизми?
– Шифохонада бўлсам-да, соҳамизга оид барча жараёнларни кузатиб бордим, фаолиятимга алоқадор муҳим масалалар юзасидан ўз тавсияларимни бердим. Ҳозирги замонда алоқа воситалари ҳамманинг қўлида, барча маълумотларни олиб туриш мумкин. Бу даврда чекловлар юмшатилди, касаллик анча жиловланди, айрим фаолиятларга рухсат берилди. Аммо бу карантин қоидалари бекор қилинди, дегани эмас. Бўшашиш асло ярамайди.
Ўтган вақт мобайнида ҳамюртларимиз гигиена қоидаларига риоя қилишга жиддий қарашни ўргандилар. Мана шу одатларга доимий риоя қилишни йўлга қўйишимиз шарт.
– Қачон ишни бошлашни режалаштираяпсиз?
– Ишни бошладим, десам ҳам бўлади. Бу касалликка чалинишим ва соғайишим ҳаётимнинг ўзига хос босқичи бўлди. Олдин бу касаллик бўйича назарий билимларга эга бўлган бўлсам, энди ўз бошимдан ўтказдим, тажрибам янада ошди ва амалий билимга ҳам эга бўлдим.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.
Мавзуга оид

15:00 / 10.06.2025
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор

17:37 / 31.01.2025