АҚШдаги ёнғинлар: Орегон штатида ярим миллион киши эвакуация қилинди

Фото: AP Photo/Paula Bronstein
АҚШнинг ғарбида жойлашган Орегон штатида камида 500 минг киши табиий ёнғинлар сабабли эвакуация қилинди. Ҳозирда ёнғинлар майдони 360 минг гектардан кўпроқни ташкил қилмоқда. Табиий офат 3 кишининг ўлимига олиб келган.
Орегон аҳолиси 4,2 млн кишини ташкил қилади. Маҳаллий ҳукумат штатнинг 10 фоиздан кўпроқ аҳолисига хавфсиз жойга кўчиб ўтишни тавсия қилган.




АҚШнинг идоралараро миллий ўт ўчириш маркази маълумотларига кўра, Орегон, Калифорния ва Вашингтон штатларида 100 дан кўпроқ табиий ёнғин авж олган. Уларнинг умумий майдони 1,7 млн гектардан ошиб кетди.






Аввалроқ Орегон осмони ёнғинлар туфайли қизғиш тус олгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025