Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон «улкан вайронкор кучга эга қурол»ни қўллаш билан таҳдид қилди
28 сентябрь куни Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганян агарда Тоғли Қорабоғда Туркиянинг F-16 самолётлари парвоз қиладиган бўлса, «Искандер»лар қўлланилиши мумкинлигини айтганди.

Фото: David Ghahramanyan / NKR InfoCenter / PAN Photo / AP
Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов армия қўмондонлигига рақибнинг ҳарбий инфраструктура объектларига қарши улкан вайронкор кучга эга қуролдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, рақиб «Искандер» тезкор тактик ракета мажмуаларидан фойдаланадиган бўлса, «бунга муносиб жавоб қайтарилади».
«Вазир Озарбойжон армиясига рақиб ҳудудидаги ҳарбий-стратегик инфраструктурага улкан вайронкор кучга эга қуроллардан зарба бериш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни буюрди», — дейилади вазирлик хабарида.
28 сентябрь куни Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганян агарда Тоғли Қорабоғда Туркиянинг F-16 самолётлари парвоз қиладиган бўлса, «Искандер»лар қўлланилиши мумкинлигини айтганди.
30 сентябрь куни Озарбойжон Арманистонни Тоғли Қорабоғда «Точка-У» тактик ракета мажмуасидан фойдаланганликда айблади.
Мавзуга оид

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

08:45 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади

20:23 / 10.07.2025