Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Google нархи 100 млрд долларга арзонлашди
Сенатда интернет тўғрисидаги қонун ислоҳотини муҳокама қилиш чоғида АҚШ IT-компаниялари акциялари нархи 5 фоиздан ортиқроққа арзонлашди.

Фото: Sean Gallup / Getty Images
Alphabet (Google эгаси), Facebook ва Twitter технологик компанияларининг акциялари нархи 5 фоиздан ортиқроққа арзонлашди. Бунга АҚШ сенатининг савдо бўйича қўмитасидаги тингловлар сабаб бўлди.
Умумий ҳисобда уч компаниянинг бозор нархи 107 млрд долларга пасайди:
- Facebook акциялари нархи 5,51 фоизга арзонлашиб, компания капитализацияси 44,5 млрд долларга тушди;
- Twitter акциялари нархи 5,34 фоизга пасайиб, компаниянинг бозор нархи 2,17 млрд долларга тенг бўлди;
- Alphabeth акциялари 5,51 фоизга арзонлашди, компания нархи эса 60 млрд долларга камайди.
Қонун чиқарувчилар Alphabet, Facebook ва Twitter раҳбарларини интернет тўғрисидаги қонун ислоҳотларини муҳокама қилиш учун чақиришди, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.
Facebook ва Twitter АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг оиласи тўғрисида New York Post газетасида чоп этилган мақолага тўсиқ қўйганидан сўнг мазкур қонун муҳокама қилина бошланди. Компаниялар ушбу ҳаракати учун нохолислик ва цензурада айбланмоқда, деб ёзади Bloomberg.
Мавзуга оид

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025