Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди
Навоий вилояти Ғозғон шаҳар кенгашининг ташкилий сессиясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Азим Дониқулович Бозоров Ғозғон шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлади.
Шунингдек, Бахтиёр Нормуродович Исоқов Ғозғон шаҳар прокурори, Азим Баҳронович Муҳиддинов Ғозғон шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Ойбек Облоқулович Жўрақулов Ғозғон шаҳар ДСИ бошлиғи лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирларида Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

16:51 / 02.04.2025