Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei ўзининг Honor брендини 15,2 миллиард долларга сотмоқда
Хитойнинг Huawei компанияси ўзига қарашли Honor смартфонлар брендини 15,2 млрд долларга сотишга келишиб олди. Huawei ўз шўъба компаниясини АҚШ киритган санкциялар сабабли сотишга қарор қилган.

Фото: Huawei
Брендни Honor қурилмаларининг асосий дистрибьютори бўлган Digital China компанияси ва Huawei бош қароргоҳи жойлашган Шэньчжэнь шаҳри ҳукумати бошчилигидаги консорциум сотиб олади.
Huawei’нинг ўз брендини сотиш режалари ҳақидаги хабарлар октябрь ўрталарида пайдо бўлган. Ўшанда Huawei’нинг шўъба компаниясига бир нечта харидор даъвогарлик қилаётгани, битим қиймати эса 3,7 млрд долларга баҳоланаётгани маълум қилинган. Huawei’нинг қарори АҚШнинг унга қарши киритган санкциялари билан боғланган. Ушбу санкциялар компанияга смартфонлар ишлаб чиқаришида жиддий қийинчиликлар туғдирди ва Huawei’ни ўз Android-қурилмаларига Google дастурларини ўрнатиш имкониятидан маҳрум этди.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитой компанияси битим ҳақида 15 ноябрда расман эълон қилади. Honor олди-сотдидан кейин ўз раҳбариятининг катта қисмини ва 7 мингга яқин ходимини сақлаб қолиши ҳамда яқин 3 йил ичида IPO ўтказиши режалаштирилган.
Huawei, Honor, Digital China ва Шэньчжэн ҳукуматида ушбу битим бўйича изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди

09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди

00:06 / 03.11.2024