Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla нархи бир соат ичида 40 млрд долларга қимматлашди

Фото: EPA
Илон Маскнинг Tesla компанияси бир ойдан сўнг АҚШнинг 500та энг йирик компанияси киритилган S&P 500 рўйхатидан ўрин олади. Бу ҳақда Electrek портали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Tesla 21 декабр кунги савдолар олдидан ушбу индексга киритилади.
Tesla қайси компаниянинг ўрнини эгаллаши ҳозирча аниқ эмас.
Ушбу хабар чоп этилганидан сўнг дастлабки бир соат ичида Tesla акциялари нархи 12 фоизга ёки 40 млрд долларга ошди.
Сентябр охирларида Tesla акциялари нархи 12 фоизга пасайганди. Бунга Илон Маскнинг элекромобил ишлаб чиқаришни қисқартириш ва автопилотли электрокар ишлаб чиқаришни режалаштиргани тўғрисидаги сўзлари сабаб бўлганди.
Мавзуга оид

22:37 / 11.07.2025
Tesla август ойидан Ҳиндистонда электромобиллар савдосини бошлайди

20:51 / 26.06.2025
Tesla робот-таксисининг биринчи оммавий синовлари йўлларда муаммоларга олиб келди

01:37 / 24.06.2025
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди

22:45 / 27.05.2025