Янгибозорлик фермер 40 тонна шолини хайрия қилди
Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи фермер Отабек Қурбонов 40,7 тонна шолини «темир дафтар»да турган оилаларга беғараз тарқатди.

Фермер хайрия қилган шоли Истиқлол маҳалласидаги 43 та, Қиёт маҳалласидаги 39 та, Минг Боғолон маҳалласидаги 40 та ва Оча-қалъа маҳалласидаги 39 та оилага бўлиб берилган.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Минг Боғолон маҳалласида яшовчи Отабек Қурбонов «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари саналади.
Август ойи охирида Ўзбекистонда 409 мингта оила «темир дафтар»га киритилгани, уларнинг аъзолари сони 1,7 млн киши экани маълум қилинганди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили ушбу 409 мингта оиладаги ишсизлар сони 396 минг нафар экани ва улар йил охирига қадар иш билан таъминланишини айтганди.
Мавзуга оид

20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025