Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ва Майкл Помпео телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Майкл Помпео АҚШ Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар жараёни, жумладан, дин эркинлигини кенгайтириш, одам савдосига қарши кураш, фуқаролик жамияти ва журналистлар учун майдонни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
«Шунингдек, котиб ва ташқи ишлар вазири АҚШ экспортчилари ва инвесторлари учун имкониятларни муҳокама қилдилар. Сабаби, Ўзбекистон бозор сиёсати ва хусусийлаштириш жараёнини амалга оширмоқда», - дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қўшма Штатлар давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги шериклик ҳамда стратегик ҳамкорлик ҳақида фикр алмашиб, ҳар икки давлат ҳукуматининг йиллик икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни стратегик шериклик бўйича мулоқот шаклига айлантириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.
Қайд этилишича, ушбу мулоқот орқали АҚШ ва Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ҳамда гуманитар йўналишларда янада яқинроқ ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид

23:47 / 17.07.2025
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди

10:30 / 17.07.2025
Мерц АҚШга Трампнинг тарифларига қатъий жавоб билан таҳдид қилди

07:51 / 17.07.2025
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

23:14 / 16.07.2025