Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ депутатларга махсус мақомлар берилди

Бугун, 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу парламент ахборот хизмати хабар берди.
Мажлисда Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ, давлат раҳбари ташаббуси асосида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, жойларда сайловчилар билан ишлаш, Қонунчилик палатаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ депутатларга махсус мақомлар берилди.
Махсус мақомлар берилган депутатлар рўйхати қуйидагича:
Шуҳрат Полвонов — “Адолатли депутат”;
Мақсуда Ворисова — “Меҳнаткаш депутат”;
Расул Кушербаев — “Халқпарвар депутат”;
Полянте Свешников — “Фахрий депутат”.
Маълум қилинишича, мазкур мақомларга сазовор бўлган депутатлар ҳамда собиқ депутатлар махсус сертификатлар билан тақдирланди.
Аввалроқ, депутатлар ахборот соҳасидаги чекловлар бўйича қонун лойиҳасини маъқуллагани хабар берилганди.
Мавзуга оид

16:11 / 12.06.2025
“Конституцияга зид тартиб бекор қилиниш керак” — ХДП таксичилар масаласида вазирни гиламга чақирди

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

15:25 / 13.01.2025
Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади

07:35 / 10.01.2025