Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Асака туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, фуқаро Х.Т. фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

09:58 / 29.07.2025
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025