Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғоналик ўқувчи 132 минг долларлик ўқиш грантини қўлга киритди

Фарғоналик мактаб ўқувчиси АҚШнинг нуфузли университетларидан бирида ўқиш имкониятини берувчи грантни қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унда айтилишича, ушбу грант соҳиби Фарғона шаҳридаги 39-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шердорбек Сўпиев бўлиб, АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Widener университетида ўқиш учун 132 000 долларлик грант соҳибига айланган.
Ушбу маблағ ўқувчига АҚШдаги нуфузли таълим даргоҳида 4 йил таҳсил олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ наманганлик бир нечта мактаб ўқувчилари ҳам грант соҳибига айлангани ҳақида маълумот берган эдик.
Мавзуга оид

12:16 / 04.08.2025
Грант тақсимоти учун ариза бериш муддати 10 августгагача узайтирилди

17:30 / 01.08.2025
Фарғонада ИИБ ходимининг уйида тинтув ўтказилди

13:46 / 30.07.2025
Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади

18:32 / 29.07.2025