Samsung янги смартфонлари тақдимотини ўтказди
Galaxy A52 ва A72 смартфонлари симсиз тез қувватланиш хусусиятига эга бўлиб, ярим соат ичида 50 фоиз қувват олиши мумкин.

Фото: Samsung
Samsung компанияси Galaxy A52 ва A72 смартфонлари тақдимотини ўтказди.
Гаджетлар 6,5 ва 6,7 дюймли Infinity-O AMOLED дисплейи ҳамда 64 мегапикселли камера билан жиҳозланган. Камера орқали 4К форматида видео суратга олиш мумкин.
Қурилмалар IP67 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. A52 смартфонида аккумулятор ҳажми 4,5 минг мАс, А72 смартфонида эса - 5 минг мАс. Ҳар икки смартфон симсиз тез қувватланиш хусусиятига эга бўлиб, ярим соат ичида 50 фоиз қувват олиши мумкин.
Galaxy A52 ва A72 смартфонлари Dolby Atmos стереодинамиклари билан жиҳозланган.
Смартфонлар Snapdragon 720G процессорида ишлайди. Ҳар икки смартфон 4, 6 ёки 8 ГБ тезкор ҳамда 128 ёки 256 ГБ доимий хотирага эга.
Маълумот берилишича, 128 ГБ хотирага эга A52 нархи 365 ва A72 нархи 446 долларни ташкил этади.






Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025