Қонликўлда мансабдорлар 653 млн сўм бюджет пулини талон-торож қилди

Фото: KUN.UZ
Қонликўл туманида бюджет маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ўтказган терговга қадар текширувда туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва «A.O.» МЧЖ мансабдор шахслари ҳудуддаги «Суенли» каналига насос агрегати ўрнатиш ва электр тармоғини таъмирлаш давомида ҳар бири 217,7 млн сўмлик 3 дона «SNPE-500/10» русумли насос агрегатлари ўрнатмаган. Шундай бўлса-да, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 653,1 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди

09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди

10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди

15:44 / 14.05.2025