Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди
Анвар Асамов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Анвар Асамов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
У Давлат Божхона қўмитасида Божхона статистикаси ва таҳлил маркази бошлиғи ўринбосари, президент Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
А.Асамов 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

14:10 / 09.06.2025
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

14:45 / 29.05.2025