Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси Президиуми қарорига асосан Сабит Ибадуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирининиг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сабит Осербаевич тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Шарияр Елмуратов Президент Администрациясининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг етакчи инспектори лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Умар Сабуров лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Юлдаш Алимов вазир қилиб тайинланганди.
Мавзуга оид

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

15:45 / 03.07.2025
Қорақалпоғистонда йирик туризм зонаси қурилади

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

08:04 / 11.06.2025