Бухорода иккита «Нексия» ўзаро тўқнашди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида иккита «Нексия» ўзаро тўқнашган. Йўловчилардан бири оғир тан жароҳатлари олган ва машиналар жиддий шикастланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 25 июнь куни соат 19:35ларда 4К-147 Ғиждувон-Шофиркон автомобиль йўлининг Шофиркон тумани «Дўрмон» МФЙ ҳудудидан ўтган 7-километрида иккита «Нексия» ўзаро тўқнашган.
Оқибатда «Нексия»лардан бирида йўловчи сифатида кетаётган шахс тан жароҳатлари олиб, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилган. Шунингдек, ҳар иккала машина жиддий шикастланган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига ҳар иккала «Нексия» ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган.
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди

14:03 / 11.05.2025