Бухоро вилоятида ўзига тегишли ерни сотаётган фермер ушланди

Бухоро вилояти Жондор туманида ўзига тегишли бўлган ернинг 70 сотихини 2 минг АҚШ долларига сотаётган фермер ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Жондор туман ҳокимлиги томонидан ўзига 49 йиллик ижара шартномаси билан берилган ерни сотаётган фермер хўжалиги раҳбари Р.С. ушланган.
У, ўзига тегишли фермер хўжалигининг суғориладиган ер майдонидан 70 сотих ер майдонини ишлаб чиқариш корхонаси қуриш учун давлат кадастр агентлиги туман бўлими ваколатли раҳбарлари орқали номига расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 2 минг доллар пора беришга далолат қилиб, кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:52 / 13.06.2025
“Ҳиссиётли гапиришга тўғри келган” – Бухоро вилояти ҳокимининг гапига муносабат билдирилди

09:33 / 12.06.2025
“Ташқи босим орқали фермерларни ердан маҳрум қилишга уриниш қонунчиликка мутлақо зид” – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона

10:03 / 01.05.2025