Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 59 нафар бемор оғир аҳволда

Фото: KUN.UZ
26 август соат 14:40 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 2 355 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 249 бемор стационар шароитда даволанмоқда.
Уларнинг ичида:
- 92 нафар бемор – Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида;
- 89 нафар бемор – Республика фтизиатрия ва пульмонология марказида;
- 68 нафар бемор – Беруний туманидаги «Педагогика коллежи спорт комплекси»да даволанмоқда.
Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 59 нафар беморнинг аҳволи оғир, 8 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 175 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 7 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.
Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.
Шунингдек, 2106 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.
Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 12 216 нафар бемор соғайган.
Мавзуга оид

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

15:37 / 21.02.2025