Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан рейд ўтказилди
«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бекатларида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда.

«Ҳозирги кунда юртимизда карантин қоидалари юмшатилган бўлса-да, бироқ вирус биздан ҳанузгача чекингани йўқ. Аммо карантин чекловлари юмшатилгани сабабли айрим фуқаролар томонидан аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш давом этмоқда», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент метрополитенида рейд тадбирлари ўтказилди.
«Метро бекатларида йўловчиларнинг тўпланиши - бу хавф тўлқинидан далолатдир. Буни англаган йўловчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишмоқда. Бироқ айрим йўловчилар ўз ҳаётига эътиборсизлик ва лоқайдлик билан ниқобсиз ёки ниқобларини жағ қисмига туширган ҳолда ҳаракатланишмоқда», дейилган маълумотда.
Билдирилишича, профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад карантин қоидаларига риоя қилмаган йўловчиларни жаримага тортиш эмас, аксинча вирусни енгишда ҳамжиҳатликни таъминлаш.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу гал карантин талабларини бузган фуқароларни вирус хавфидан огоҳлантириб, ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақирган. Ниқоблар тез-тез алмаштирилиши лозимлиги тушунтирилиб, тиббий ниқоблар тарқатилган.
Мавзуга оид

18:37 / 20.06.2025
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

00:22 / 26.11.2022