Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида ЙПХ ходими вафот этди

Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида ЙПХ ходими, сержант Дилмурод Ўрмонов вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи матбуот котиби - ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмонов, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ш.А. (мастлик ҳолатида) бошқарувидаги «Лаcетти» автомашинасига тўхташ ишорасини берган.
Ҳайдовчи эса ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва 1991 йилда туғилган, Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, сержант Дилмурод Ўрмонов 14 сентябрь куни олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

21:54 / 30.06.2025
Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 300 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

15:22 / 27.06.2025