Сенат раиси Танзила Норбоева Хоразмда бўлди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 6 октябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Дастлаб у Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ҳамроҳлигида «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишди. Тингловчилар билан хусусий ва кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш масалалари, муаммолари тўғрисида суҳбатлашди. Тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш чора-тадбирларига алоҳида урғу бериб ўтди.

Сенат раиси Урганч тумани ҳокими Фрунзе Шарипов ҳамроҳлигида «Туркманлар» маҳалласидаги «Улли ҳовли» ёдгорлик мажмуасига борди ва тарихий экспонатлар билан танишди. Шунингдек, туркман аёллари ва «Аёллар дафтари»да турган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

Сўнгра, Янгибозор туманидаги «Оча қалъа» маҳалласида «Аёллар маслаҳат кенгаши» аъзолари ва фаол аёллар билан учрашиб, хотин-қизларга оид масалалар, бугунги ислоҳотлар ва муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шундан сўнг, Танзила Норбоева Янгибозор туманида янги кутубхонанинг тантанали очилиши маросимида иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Қурбонов, бир гуруҳ фаоллар ва ёшлар ҳам қатнашдилар.

Маънавият ва маърифат масканида очилган кутубхонада 100 мингдан зиёд турли адабиётлар тўпланган. Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона билан интернет орқали тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган.

Мавзуга оид

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

16:24 / 28.05.2025