Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
Кеча, 1 декабрь куни соат 22:18ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Жарариқ кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 4 та ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига соат 22:26да етиб борган ва соат 22:55да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200-250 квадрат метр майдони зарарланган. Бирламчи маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025