«Барселона» Коутиньо Англия клубига ўтишини эълон қилди

Фото: Getty Images
«Барселона» клуби жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг ижараси бўйича «Астон Вилла» билан келишувга эришилганини маълум қилди.
Каталония клуби расмий сайти хабарига кўра, Коутиньо мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказади. Келишувда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган. Шунингдек, Коутиньонинг маоши катталиги сабабли «Барса» маблағнинг маълум қисмини тўлашда давом этади.
Қайд этилишича, бразилиялик 29 ёшли футболчи Буюк Британияда ишлаш визасини олгач, Бирмингем клубида тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2018 йилда 135 миллион евро эвазига «Ливерпул»дан «Барселона»га ўтганди. Филиппе Каталония клубида 106 ўйинда 25та гол, 14та ассистга муаллифлик қилган. У 2019/20 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Бавария»да ўтказган эди.
Мавзуга оид

11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари

09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар

21:21 / 11.05.2025
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди

18:36 / 07.05.2025