Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятининг бир қанча туманлари ИИБ бошлиқлари ротация қилинди
Вилоятнинг Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Шаҳрихон, Андижон туманлари ИИБ бошлиқлари ротация қилинган. Бошқа туманларда ҳам тайинловлар 17 январ куни давом эттирилади.

Избоскан тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳромов Бектемир Раҳмонович Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. Ўз навбатида Қўрғонтепа туманининг собиқ бошлиғи Дилмурод Ихволдинов Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилган.

Хонобод шаҳри ИИБ бошлиғи лавозимига Андижон тумани ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаётган Махсудов Фарҳодбек Турғунбоевич тайинланган.
Бундан ташқари, подполковник Исламов Азизбек Рустамжонович Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. У тайинловга қадар Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаган.
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, 17 январь куни ҳам вилоятдаги айрим туманларида лавозим тайинловлари амалга оширилади.
Мавзуга оид

00:58 / 02.08.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди

14:54 / 01.08.2025
Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди

21:13 / 30.07.2025