Ўзбекистон | 11:05 / 17.01.2022
10315
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бетон тўсиққа урилган «Кобальт» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Юнусобод туманида бир киши ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

17 январ куни соат 23:43 ларда "102" тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 23:00 ларда Юнусобод туманида ТҲАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган А.А. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган

Натижада, ҳайдовчи А.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро – 1976 йилда туғилган А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган. 

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид