Ўзбекистоннинг барча аэропортларида электр таъминоти тикланди

Фото: Kun.uz
Ўзбекистоннинг барча аэропортларида электр таъминоти тикланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Маълум қилинишича:
- соат 22:50 да Наманган аэропорти электр энергиясига уланган;
- соат 00:43 да Қарши аэропортида электр таъминоти тикланган;
- соат 00:45 да Термиз аэропортида электр энергияси уланган;
- соат 02:40 да Бухоро аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган;
- соат 02:40 да Фарғона аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган. Кеча кечқурун қисман уланиш ҳақида хабар берилган эди.
Бундан олдин, Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр таъминотидаги узилишлар туфайли тўхтатилганди.
Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилди. Электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжудлиги маълум бўлди.
Мавзуга оид

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

13:56 / 02.05.2025