Қиролича Елизавета II коронавирусга чалинди
Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалинган. Букингем саройи маълумотига кўра, касаллик унда енгил кечмоқда.

Фото: AFP
Расмий хабарда қироличада шамоллашни эслатувчи енгил аломатлар кузатилаётгани, аммо у шу ҳафтада Виндзордан туриб ишлашда давом этишни мўлжаллаётгани айтилган.
«У тиббий ёрдам олишда давом этади ва барча кўрсатмаларга риоя этади», дейилади сарой баёнотида.
Елизавета II ҳозирда 95 ёшда. Маълум бўлишича, у сўнгги вақтларда катта ўғли, тахт вориси ҳисобланган Уэльс шаҳзодаси Чарльз билан алоқада бўлган. Шаҳзода ва унинг рафиқаси Камилада ўтган ҳафталарда коронавирус аниқланганди.
2021 йил 9 январида Елизавета II коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмлангани хабар қилинганди. Associated Press агентлиги маълумотига кўра, Елизавета II коронавирусга қарши вакцинанинг уч дозасини қабул қилган.
2022 йил 6 февралида қиролича тахтдаги платина юбилейини нишонлаганди. У мамлакатни 70 йил бошқарган илк британ монархидир.
Бу юбилей йил бўйи давом этади, унинг кульминацияси ёз фасли бошига режалаштирилган: Британияда 2-5 июнь кунлари умуммиллий байрам бўлади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди
Жаҳон | 21:08
-
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади
Жаҳон | 21:06
-
Россияда World of Tanks ўйини дастурчилари «экстремистик уюшма» деб эълон қилди
Жаҳон | 21:02
Мавзуга оид

19:50 / 19.12.2017
Британиянинг яқинда сафга киритилган энг йирик авиаташувчи кемасида носозлик аниқланди

09:53 / 04.05.2017