Ўзбекистон | 14:36 / 23.02.2022
12981
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Қодирий метро бекатида поезд тўхтаб қолди

Бугун, соат 13:37да Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши Абдулла Қодирий бекатига етиб келган поезд тўхтаб қолди. Воқеа жойида бўлган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вагонларда бўлган тахминан 200 нафар йўловчи бекатга туширилган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Поезднинг тўхтаб қолиш сабаблари маълум эмас. Тахминан ярим соатлардан кейин бошқа поезд келиб йўловчиларни олиб кетган.

Ҳозирча Тошкент метрополитени ҳолатга муносабат билдирмади.

Бу – метро тўхтаб қолиши билан боғлиқ 2022 йил феврал ойидаги камида учинчи ҳодиса. Аввалроқ, 6 февраль куни Мустақиллик майдони бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метро ҳаракат таркибининг техник мосламалари текширилгунга қадар тўхтаб турган эди.

Шунингдек, 5 февраль оқшомида ҳам Тошкент метроси поезди “Халқлар дўстлиги” ва “Миллий боғ” бекатлари оралиғида тўхтаб қолганди.

Мавзуга оид