Афғонистонда аёллар ва эркаклар бир вақтда хиёбонларга бориши тақиқланди

Фото: Aamaj News
Афғонистонда аёллар ва эркаклар хиёбонларга бир вақтда бориши тақиқланди. Мамлакат ҳукуматини қўлга олган «Толибон» ҳаракати шундай тартиб жорий қилган.
Aamaj News хабарига кўра, аёллар хиёбонлар ва кўнгилочар жойларга якшанба, душанба ва сешанба кунлари бориши мумкин. Чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари хиёбонларга бориш навбати эркакларга берилади. Хиёбонларга борган аёлларга тўғри кийиниш ва бегоналар билан гаплашишдан тийилиш буюрилган.
Эркакларга эса хиёбонларга борганда ҳарбий кийимда бўлмаслик, қурол олиб бормаслик тавсия қилинган. Белгиланган тартибни сақлаш хиёбон маъмуриятига юкланади. Талаблар бажарилмаган ҳолатда маъмурият жавобгарликка тортилади.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025