Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пасайди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,05 сўмга пастлаб, 11 362,51 сўмни ташкил қилди. Евро 32,64 сўмга пастлаб, 12 376,05 сўм бўлди. Рубль 11,33 сўмга кўтарилиб, 147,09 сўмга тенг бўлиб турибди
6 апрель куни долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пастлаб, 11 370,56 сўмни ташкил қилганди.
Bankers.uz маълумотига кўра, охирги икки ҳафтада ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 1,77 фоизга (201,43) мустаҳкамланган.
Март ойидаги АҚШ долларига бўлган талабнинг кескин ошиши Наврўз байрами арафасида — 18 март куни ўзининг чўққисига чиқди. Марказий банк 18 март учун АҚШ доллари курсини 11 571,99 сўм этиб белгилаган эди. Ўшандан буён долларнинг расмий курси аста-секин пасайиб бормоқда.
Миллий валюта қадрининг ошишига бир қатор омиллар сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Хусусан, Марказий банк I чоракда ички бозорда 2,4 млрд. долларлик валюта интервенциясини амалга оширган. Шунингдек, 17 март куни Марказий банк асосий ставкаси 3 пунктга кўтарилиб, 17 фоиз қилиб белгиланди.
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024