Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электромобиллар импортини 5,4 баробарга оширди
Уч ойда 455 та электромобиль импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Megawatt Motors
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилган.
Қайд этилишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 426 та;
- Германия – 13 та;
- Ҳонгконг – 7 та;
- БАА – 3 та;
- Эстония – 2 та;
- АҚШ – 1 та;
- Канада – 1 та.
Мавзуга оид

07:47 / 11.07.2025
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 10 мингта электромобил импорт қилди

13:56 / 09.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар ҳақида маълум қилди

15:34 / 04.07.2025
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш тартиби тасдиқланди

19:40 / 28.06.2025