Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Matiz ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Matiz ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 2022 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 10:00 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси 97-уй қаршисида ҳайдовчи Й.Ф. Matiz автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган.
Шу сабаб йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Оқибатда транспорт воситасининг олд қисмида ёнғин содир бўлган. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:34
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

12:32 / 12.07.2025
Чилонзорда ёнғин оқибатида "Ласетти" ва "Спарк" автомобиллари зарар кўрди

21:20 / 11.07.2025
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди

10:41 / 11.07.2025