Hisense оқ-қора экранли смартфонини намойиш қилди
Hisense A9 смартфонида асосий экран сифатида электрон сиёҳли (E-Ink) экрандан фойдаланилган.

Фото: Hisense
Хитойнинг Hisense компанияси 6,1 дюймли E-Ink-дисплейга эга A9 смартфонини намойиш этди. Унинг нархи 1800 юан (265 доллар) деб баҳоланди.
Hisense A9 смартфонида асосий экран сифатида электрон сиёҳли (E-Ink) экрандан фойдаланилган. Бундай экранлар қуёш нури тўғридан тўғри тушиб турганида ҳам кўриш даражаси ёмонлашмайди. Бундан ташқари, E-Ink-дисплейлар IPS ёки OLED экранларга нисбатан камроқ энергия сарфлайди.
Смартфон 13 Мп асосий ва 5 Мп орқа камера билан жиҳозланган, ён томонида эса бармоқ излари сканери жойлашган.
Hisense A9га Qualcomm Snapdragon 662 чипи ўрнатилган, унинг доимий хотираси 128 ГБ, тезкор хотираси эса 4 ёки 6 ГБ.
Смартфоннинг аккумулятори сиғими 4000 мАсга тенг.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025