Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда доллар ва рубл курси пасайишда давом этди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи марта тушди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,10 сўмга пастлаб, 11 034, 15 сўмни ташкил қилди. Евро 8,58 сўмга тушиб, 11 824,20 сўм бўлди.
26 май куни доллар курси кетма-кет тўртинчи кун пастлаб, 11 045, 25 сўмни ташкил қилганди.
Ўз навбатида рубль 11,78 сўмга тушиб, 164,87 сўм бўлди. Бу Россия валютаси кетма-кет иккинчи кун пасайишидир - 26 май куни рубл 20,82 сўмга арзонлашганди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда бунгача рубл курси муттасил мустаҳкамланиб келаётганди. Охирги марта жиддий қулаш 9 март куни кузатилган (-19,21), бундан кўпроқ қулаш 1 мартга тўғри келади (-21,46).
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

23:28 / 05.12.2024