Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда совуқ сув учун «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланди
Тошкентда совуқ сув учун «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабарида айтилган.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва Жанубий Корея давлатининг K-Water корпорацияси ўртасида имзоланган меморандумга асосан Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ-1 мавзесида 610 та «ақлли» сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳамда биллинг тизимига уланиши белгиланган эди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда 18 та кўп қаватли уйларда жами 500 та «ақлли» сув ҳисоблагичлари ўрнатилди.
Янги ҳисоблагичларнинг иши компьютер тизими томонидан бошқарилади. Бу маълумотларни баҳолаш, тўплаш ва қайта ишлаш босқичида инсон омилини минималлаштиради.
Авваллари ходимларнинг уйма-уй юриб, ҳисоблагич кўрсаткичларини текширишга сарфлаган вақти энди сув таъминоти тармоқларининг техник ҳолатини яхшилашга йўналтирилади.
Мавзуга оид

11:49 / 12.07.2025
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

07:41 / 12.07.2025
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

11:14 / 16.06.2025