Ўзбекистон | 21:31 / 14.07.2022
31264
1 дақиқада ўқилади

Ҳаётнинг “тиканли ковул”ини тераётган қишлоқ аёллари | “Манзил”

Олис ҳудудлардаги қаҳрамонларни кўрсатар эканмиз, бу гал қишлоқ аёлларнинг ҳаёти ва машаққатли меҳнатини олиб чиқишга қарор қилдик. “Манзил” лойиҳаси Наманган вилоятининг Чуст тумани адирларида ковул деб аталувчи тиканли ўсимлик меваларини тераётган аёлларни сизга таништиради.

Аёллар орасидан Чинора Абдиеванинг ҳаёти ҳам шу тиканли ковулга ўхшайди. Ковул қанча тикани бўлмасин, керакли ўсимлик, қаҳрамонимиз ҳам оиласига, яқинларига, шу жамиятга қанчалик керакли инсон бўлмасин, мана 23 йил бўлибдики, Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган.

Видеони кўриб ўзингиз хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид