Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Интерпол бюроси йирик фирибгарни қўлга олди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди.
Тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш чоғида Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси ходимлари Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони ушлашга муваффақ бўлди.
Қайд этилишича, жиноятчи қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган, шу муносабат билан жиноят ҳаракатлари оғирлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Интерпол миллий марказий бюроси Бишкекдаги ҳамкасбларга қидирувдаги шахс Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилинишидан олдин ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган.
Ҳозирда қўлга олинган шахсни Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласи Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда, дейилади Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси хабарида.
Мавзуга оид

23:47 / 08.07.2025
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди

23:33 / 03.07.2025
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

18:14 / 28.06.2025
Халқаро қидирувдаги шахс Полшадан Ўзбекистонга қайтарилди

22:12 / 25.06.2025