Хорижга чиқиш паспортларини беришда муаммолар кузатилмоқда
Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортларини бериш бўйича маълумотлар маркази вақтинча ишламаяпти.

Фото: Kun.uz
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбанинг Kun.uz'га маълум қилинишича, айрим носозликларни бартараф қилиш мақсадида базада профилактика ишлари олиб борилмоқда, шу сабабли тизимнинг ишлашида узилиш юзага келган.
Узилиш бутун республика бўйлаб кузатиляпти.
“Давлат персоналлаштириш марказидан маълумотларни қабул қилишда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Айни вақтда камчиликларни бартараф қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда”, – дейилади Kun.uz’га тақдим қилинган маълумотда.
Мавзуга оид

20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ

18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди

10:06 / 21.04.2025