Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроҳудуд иқтисодиёти иккинчи чоракда атиги 0,6 фоизга ўсди

Фото: Reuters
Мутахассислар иккинчи чоракда евроҳудуд ЯИМ 0,7 фоизга ўсишини тахмин қилганди. Йил бошида ўсиш атиги 0,5 фоизни ташкил этган.
Евроҳудуд давлатларида иқтисодиёт иккинчи чоракда кутилган даражада ўсмади. Жорий йилнинг апрель ойидан июнь ойигача бўлган даврда ЯИМ биринчи чоракка нисбатан аввалроқ кутилганидек 0,7 фоизга эмас, атиги 0,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Eurostat Европа статистика идораси 17 август, чоршанба куни маълум қилди.
Йил бошида евроҳудудда иқтисодий ўсиш атиги 0,5 фоиз даражасини ташкил этган эди. Йиллик ҳисобда минтақада иқтисодиёт илгари прогноз қилинганидек 4 фоиз эмас, балки 3,9 фоизга ўсди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, евроҳудуд иқтисодиётига Россиянинг Украинадаги уруши фонида юз берган энергия инқирози сабабли келиб чиққан юқори инфляция салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу йил экспертлар евроҳудудда иқтисодий ўсишни атиги 2,6 фоиз даражасида кутмоқда.
Мавзуга оид

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

09:34 / 28.06.2025