«Авиасозлар» бозорида сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди
«Авиасозлар деҳқон бозори»да санитар-гигиеник ҳолат бўйича рейд ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Фото: УзА
Рейд Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Яшнобод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган.
Натижада, санитария тартиб қоидаларига жавоб бермайдиган 8 килограмм қийма, 12 килограмм гўшт маҳсулотлари, 25 килограмм товуқ бўйинлари, 17,1 килограмм товуқ қанотлари брокераж қилинган.
Маълум қилинишича, тадбиркор ва сотувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Аҳолига соғлом турмуш тарзи, ботулизм ва овқатдан заҳарланишлар олдини олиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида маълумотлар берилган.
Мавзуга оид

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

15:34 / 19.06.2025
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин

10:37 / 16.06.2025
"Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт" - президент

17:14 / 12.06.2025