Энг кучли Android-смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Antutu август ойининг энг кучли Android-смартфонлари рейтингини эълон қилди.

Фото: Getty Images
Биринчи ўринни Asus ROG Phone 6 смартфони эгаллади. У Snapdragon 8+ Gen 1 процессори билан жиҳозланган бўлиб, тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 512 ГБ.
Иккинчи ўринга худди шу процессор ўрнатилган iQOO 9T смартфони жойлашди. Унинг тезкор хотираси 12 ГБ ва доимий хотираси 256 ГБ.
Snapdragon 8 Gen 1 процессорига эга ZTE Nubia Red Magic 7 учинчи ўринни эгаллади. Унинг тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 25 ГБ.
Энг кучли Android-смартфонлар рўйхатига шунингдек, Xiaomi 12S Ultra, Black Shark 5 Pro, Vivo X80, Motorola Edge 30 Pro, Vivo X80 Pro, Samsung Galaxy Z Fold4 ҳамда Xiaomi 12 Pro смартфонлари киритилди.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025