Тошкент шаҳрида жиноятлар содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда

Фото: iiv.uz
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда.
ИИВ ЖҚББ Қидирув ишини ташкил этиш бошқармаси хабарига кўра, улар қуйидагилар:
1991 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Боборажабов Адҳам Эмомалиевич, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, "Гулистон" МФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар, Чилонзор-12 мавзеда вақтинча яшаб келган;
1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Насиров Акобиржон Икрамович, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, "Санчиқул" ҚФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида вақтинча яшаб келган;
1979 йилда Навоий вилоятида туғилган Бобоев Шарофиддин Мадиевич, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-даҳада рўйхатда туриб, яшаб келган.
Ушбу шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан 102 ёки 71-231-34-33 телефон рақамларига хабар бериш сўралган. Хабар берган фуқаро ҳақидаги маълумот сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

23:04 / 27.06.2025