Тошкентда субсидия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди
Яшнобод ва Бектемир туманларида субсидия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси аъзолари давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 12 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилгани оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 479,8 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, туман субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси аъзолари ва бошқалар давлат бюджетидан қоплаш учун субсидия маблағларини ажратишда сохта ҳужжатлар орқали даромади белгиланган меъёрлардан юқори ҳамда номида уй-жойи бўлган 4 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилгани оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

23:04 / 27.06.2025