Тошкентда пневматик қурол олиб юрган яна бир ҳайдовчи аниқланди
Тошкентда пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИВ
Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябрь куни соат 00:15 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Асадов ва О.Нормановлар томонидан Увайсий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ж.З. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган.
ИИВ хабарига кўра, автомобиль холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, унинг салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Хабарда айтилишича, фуқаро Ж.З. ва қурол Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид

14:16 / 25.06.2025
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

18:04 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

15:05 / 29.05.2025