Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён Ўзбекистонда деярли 70 минг россиялик ҳисоб рақами очган
2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда 67 минг Россия фуқароси банк ҳисоб рақамларини очди.

Фото: Getty Images
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов брифинг чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, россияликларнинг ярмига яқини Ўзбекистон ҳудудида қолиб, меҳнат қилмоқда.
Нурмуродов Ўзбекистонда россияликлар томонидан рублни долларга конвертация қилиш амалиётига изоҳ берар экан, бундай ҳолатлар мамлакат Марказий банки «назоратида» эканини айтди.
Аввалроқ Марказий банк раҳбари сентябрь ойида хорижликлар учун чекловлар киритилганига қарамай, Ўзбекистонда норезидентларнинг банк карталарига бўлган талаби юқорилигича қолаётгани ҳақида хабар берган эди. Янги қоидаларга кўра, банкларда ҳисоб рақами ва карта очиш учун хорижликлар мамлакатда 15 кундан ортиқ қолиши, штатда ишлаши ёки талаба бўлиши керак.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, январдан сентябргача 318 156 нафар россиялик мамлакатга кирган. Улардан 210 902 нафари эркаклардир.
Мавзуга оид

23:26 / 28.07.2025
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди

22:40 / 28.07.2025
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади

20:34 / 28.07.2025
Москвада ўзбекистонлик эркак учинчи қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди

18:20 / 28.07.2025