Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи қўлга олинди
У тумандаги тўйхоналар, ошхоналар, кафелар ва бошқаларнинг газ қувурларига ноқонуний уланиб олишига рухсат берганликда гумон қилинмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
15 декабр куни тунда Андижон вилояти Булоқбоши туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Ш.Ш. қўлга олинган. Kun.uz манбаси хабар беришича, у табиий газ ўғрилигига шароит яратиб беришда айбланган.
15 декабр куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғриликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилганди.
Андижонда декабр ойи бошида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар ҳамда ўғриликлар билан боғлиқ 325 та ҳолат қайд этилган бўлиб, республика миқёсида иккинчи ўринни эгаллаган.
- Эслатиб ўтамиз, 11 декабр куни «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.
- Шунингдек, «Янгийўл тумангаз» раҳбари У. Т. ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Ф. Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга оид

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

21:33 / 10.05.2025
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести

16:59 / 09.05.2025